“Жондортумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан газ таъминоти тизимида таъмирлаш ишларининг ҳамда 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 28 июль куни соат 08:00 дан 29 июль куни кеч соат 18:00 га қадар “Жондор-1” ГТСдан Жондор туман табиий газ истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш тўлиқ тўхтатилади.Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Истеъмолчилар диққатига! Табиий газ юборилгандан сўнг ундан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларингизни илтимос қиламиз.
“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали матбуот хизмати