Жорий йил 1 августдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида хизмат кўрсатилади.
Солиқ мажбуриятларини бажаришингиз учун сифатли хизмат кўрсатиш ва кўмак бериш мақсадида 2020 йил август ойидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга аввалгидек туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида эмас, балки Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасида✅ хизмат кўрсатила бошланди.
Шу муносабат билан, 2020 йил 1 августдан бошлаб ҚҚС тўловчилари барча солиқ ва молиявий ҳисоботларни Солиқ кодексининг 20- ва 82-моддаларига асосан (алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб) Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармасига тақдим этишлари керак.
Ҳисоботларни топшириш, турли маслаҳат бериш борасидаги барча хизматлар электрон равишда амалга оширилади.
📍Манзил: Бухоро шаҳар, Муҳаммад Иқбол кўчаси 14-уй
📧 E-mail: buxoro@soliq.uz
☎️Мурожаат учун телефон:
65-221-26-09(Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими);
65-221-27-42 (Камерал назорат бўлими);
65-221-00-99 (Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими)
65-221-27-50 (Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими)
Қўшимча маълумотлар учун: Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими 📞 65 221 26 09 📞 91 649 87 08