Инсомниа – уйқу ритмининг бузилиши, ўзини мажбурлаганда ҳам уйқунинг келмаслиги ёки меъёрдан ортиқча ухлаш. Уйқусизликнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда оқибатлари афсуски унчалик ёқимли эмас, буни билиш эса муҳим. Бундай “оғир” дард аслида қандай келиб чиқади ва вақтида олдини олинмаса оқибат қандай тугайди?
Келиб чиқиш сабаблари
Баъзида сиз одатий пайтда ухлай олмаслигингиз, туни билан мижжа қоқмай чиқишингиз мумкин, лекин бу инсомния эмас, бу шунчаки кундалик уйқусизлик, оғир уйқусизлик эмас, бундай ҳодисаларнинг мунтазам давом этишидир. Бунинг асосий сабаби шубҳасиз депрессия ва тушкунлик. Оғир ўйловлар бизни миямизни эгаллаб уни “жарлик”ка бошлайди. Кун давомида сиз ўйлаб юрган турли муаммолар, уй, ўқиш, иш, соғлиқ ва оилавий нуаммолар тунда ухлашни мураккаблаштиради, бора-бора эса бу одатий ҳаёт тарзига кўчади. Аниқ сабаблари деб қуйидагиларни келтириш мумкин:
– Стресс;
– Нотўғри уйқу режими;
– Иш смена ўзгариши ва чет элга учиш;
– Баъзи турдаги дориларнинг истеъмоли;
– Кўп миқдорда кофеин, никотин ва наркотик истеъмоли;
– Спиртли ичимликларнинг меъёрдан ошиб кетиши.
Келтирадиган ёмон оқибатлари
Уйқусизлик бугунги кунда расмий касаллик сифатида ҳам қайд этилган, чунки ундан кейин келадиган муаммолар анча жиддий, агарда сиз “Жанг клуби”(“Fight club ”) филмини кўрган бўлсангиз, инсомниянинг нақадар даҳшатли нарсаларга сабаб бўлишини биласиз. Бунинг кетидан келадиган касалликлар ҳам талайгина. Жумладан, мунтазам уйқусизлик натижасида:
– Неврологик касалликлар;
– Қалқонсимон без касалликлари;
– Ўпка касалликлари(бранхиал астма);
– Хазм билан боғлиқ муаммолар;
– Психологик касалликлар;
– Паркинсон ва бош миядаги касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Инсомниянинг белгилари
– Уйқуга кетиш, уйқу вақти ва сифатининг қийинлиги;
– Уйқусизликнинг танада яққол намоён бўлиши(ҳолсизлик, кўзларнинг қизариб, қовоқларнинг шишиб кетиши);
– Ижтимоий ҳаётдаги мунтазам стресс;
– Хотиранинг шикастланиши.
“Тўхта!” Қандай қилиб олдини олиш мумкин?
– Мунтазам бир хил пайтда уйқуга ётиш ва уйғониш лозим, биринч навбатда;
– Уйқудан олдин камида 1 соат давомидан телефон ва бошқа электрон воситалардан узоқ туриш лозим, иложи бўлса китоб ўқиш уйқуни сифатлироқ қилади;
– Ётадиган жой қоронғу ва тинч бўлиши керак(шовқин ва ёуғлик стрессга сабаб бўлиши мумкин)
– Ётоқдаги барча нарса ўзига қулай бўлиши, ортиқча қалин ёки жуда юпқа ёстиқлар бўлмасиги керак.
Дунё аҳолисининг тахминан 10 фоизида ушбу касалликнинг симптонлари бор, ҳозирги кунда ўсмирларнинг 3 тадан биттаси ушбу касалликни бошидан ўтказган ёки ўтқазмоқда. Баъзида шунчаки ўзингга салгина эътибор бериш ҳам сени шундай касалликлардан сақлаб туриши мумкин.