Жаҳон миқёсида пандемия даврининг энг етакчи экспертларидан бири сифатида эътироф этилаётган америкалик олим, АҚШ Аллергик ва инфекцион касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи яна бир бор гидроксихлорохин мавзуси (https://kun.uz/news/list?f=tag&name=%D0%B3%D0%B8%D0%B4%D1%80%D0%BE%D0%BA%D1%81%D0%B8%D1%85%D0%BB%D0%BE%D1%80%D0%BE%D1%85%D0%B8%D0%BD)га тўхталиб ўтди.
💊 Фаучи 29 июлда MSNBC’га берган интервьюсида ва 31 июль куни Конгрессда қилган чиқишида бу борадаги ўз қатъий позициясини такроран маълум қилди (https://kun.uz/news/2020/08/02/gidroksixloroxinning-covid-19ga-qarshi-samarasi-birorta-ham-mukammal-tadqiqotda-isbotlanmagan-entoni-fauchi).
Унга кўра, барча стандартларга мос тарзда ўтказилган клиник синовларнинг барчасида гидроксихлорохин препаратини коронавирусга қарши қўллаш самарасиз экани аниқланган.
❗️Эслатиб ўтамиз, ЖССТ тавсияси асосида COVID-19’дан даволаш бўйича Ўзбекистонда амал қилаётган сўнгги протоколдан гидроксихлорохин олиб ташланган. Шундай бўлса-да, препарат уйда даволанаётган беморларга бепул бериладиган дорилар тўпламига қўшилган (https://kun.uz/news/2020/07/30/uyda-davolanayotgan-bemorlarga-tarqatiluvchi-bepul-dorilar-royxati-tasdiqlandi-gidroksixloroxin).