2024 йилнинг октябрь ойида Чевролет Cobalt Midnight махсус версияси Ўзбекистон бозорига тақдим этилди. Бу модель одатий Cобалт седанининг янгиланган кўринишини намоён қилади. Қорайтирилган чироқлар, қора рангли ён ойналар ва дисклар автомобилга замонавий кўриниш беради. Бироқ, дизайндаги ўзгаришларга қарамай, дисклар одатий Cобалт дисклари билан бир хил.
Чевролет Узбекистан компаниясининг расмий сайтидаги маълумотларига кўра, Cobalt Midnight версияси 155 231 000 сўмга баҳоланган. Стйле АТ Плус модели эса 147 916 000 сўмни ташкил этади. Икки модель ўртасидаги нарх фарқи 7 315 000 сўмни ташкил қилади.
Бу косметик янгиланишларни устахоналарда анча арзон нархда амалга ошириш мумкинлигини билганмисиз?
Устахонада Midnight услубини яратиш қанча туради?
Автоэлон.уз Тошкентдаги устахоналарнинг хизмат нархларини таҳлил қилиб, оддий Cобалт моделини Midnight услубига айлантириш учун ўртача харажатларни аниқлади.
Олд чироқларни қорайтириш — 100 минг сўм
Орқа чироқларни қорайтириш — 100 минг сўм
Ён ойналарни бўяш — 250 минг сўм
Тўртта дискни бўяш — 1 млн сўм
Шундай қилиб, оддий Cобалтни Миднигҳт услубига ўзгартириш ўртача 1 450 000 сўмга тушади. Бу завод нархидан деярли беш баробар арзон. Нархлар устахоналарга қараб ўзгариши мумкин, вилоятларда эса хизматлар анча арзон бўлиши эҳтимоли бор.
Завод ва устахона хизматлари фарқлари Midnight версиясини завод шароитида тайёр ҳолда харид қилиш автомобиль эгасини ортиқча ташвишлардан халос этади. Заводда бўялган қисмлар кафолат билан ҳимояланган бўлиб, бу харидорга қўшимча ишонч бағишлайди ва сифат даражаси юқори эканини таъминлайди.
Устахоналар эса кўпинча арзонроқ хизматларни таклиф қилади. Айрим устахоналар бажарилган иш учун кафолат бериши мумкин, бироқ хизмат сифати турли жойларда фарқ қилиши мумкин. Шу сабабли устахонани танлашда сифат ва ишончлиликни синчиклаб баҳолаш зарур.
Завод варианти қулайлик ва кафолатни афзал кўрадиганлар учун мос бўлса, устахона хизматлари буджетни тежашга қаратилган танловдир.