COVID-19 — бу вирус, биринчи навбатда нафас азъолари, ўпкани зарарлайди.
Тадқиқотлардан маълумки, тамаки чекиш пневмония ёки гриппга чалинган инсонларда хасталикни кучайтиради.
Чекиш ўпканинг шиллиқ қаватини шикастлаб, респиратор клиренсни бузади, яъни патоген бактерия ва вирусларни нафас аъзоларидан кам миқдорда тозалаб чиқаради, натижада организм улардан қутула олмайди. Демак, чекувчилар коронавирус билан касалланса, ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин.
Электрон сигарет чекувчиларда ҳам иммун тизими жуда сусаяди, вирус юққанда эса турли асоратлар кўпаяди.
COVID-19’га чалинган кўплаб чекувчи беморлар «ИВЛ» — сунъий нафас берувчи аппаратларга уланган тақдирда ҳам уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Шу сабабли, бу зарарли одатдан воз кечиш лозим
Чекувчиларда коронавирус қийин ўтади. Шунинг учун бу одатдан воз кечиш лозим
Фикр билдириш
Фикр билдириш