Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг 2022 йил январь—май ойларига кўра саноат ишлаб чиқариши ҳақида маълумот берди. Унга кўра, йил бошидан бери Ўзбекистонда 2 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган. Биргина май ойининг ўзида бу кўрсаткич 470 минг тоннани ташкил қилган ва бу ошиб бормоқда. Aпрель ойида 440 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилганди.
Ифлосланган ҳаво бутун дунё бўйлаб соғлиқ учун асоратларнинг асосий омили бўлиб, ҳар 9 ўлимдан 1 таси ҳавонинг ёмонлиги сабабли бўлади. Зарарли ҳаводан 2019 йилда тахминан 6,7 млн ўлим кузатилган.
Кўмир билан ишлайдиган элeктр станциялари бирламчи заррачалар, масалан, ПМ2.5, шунингдек, иккиламчи заррачалар ҳосил қилувчи олтингугурт диоксиди ва азот оксиди каби ифлослантирувчи моддаларни чиқариш орқали бу муаммога ҳисса қўшади.
Ушбу микрозарралар ўпка тўсиғидан ўтиб, қон тизимига кириб боради. Бунинг ортидан юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва бевосита нафас олиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин.