Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > «Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди
Бухоро

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон ишида бир неча йиллик келишувга эришилганини эълон қилди

02.04.2024 67
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

«Бунёдкор» футбол клуби жамоанинг бразилиялик собиқ ўйинчилари Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорлик бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.
Фото: Бунёдкор
Шу йилнинг 7 февраль куни ФИФА «Бунёдкор» собиқ футболчилари Ривалдо ва Денилсон шикоятлари бўйича қайта иш очган бўлиб, орадан 15 кун ўтиб клуб футболчилар олдидаги қарздорлик мажбуриятини бажариши лозимлиги тўғрисида қарор чиқарганди.
ОФК лицензиялаши талабидан келиб чиқиб, профессионал футбол клуби йилнинг 31 март санасига қадар қарздорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал этиши лозим. Олиб борилган музокаралар натижасида томонлар 30 март куни келишувга эришди. Натижада «Бунёдкор» лицензиялаш платформасига лозим ҳужжатларни юклашга улгурди. 
«ФИФА қарорига кўра, «Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорликни шу йилнинг 7 апрель санасига қадар бартараф этиши керак эди. Янги келишувга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қўшимчасига, келишилган сумма Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди», – дейилади клуб ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси расмий хабарида. 
Tribuna.uz манбасига кўра, Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарздорликлар «Бунёдкор» клубининг ҳомийси – «Ўзбекнефтгаз» томонидан тўлаб берилади. 
Эслатиб ўтамиз, Tribuna.uz манбаси ФИФА «Бунёдкор»дан Ривалдо фойдасига 8,1 миллион евро, Денилсонга 1,1 миллион АҚШ доллари ундирмоқчилиги ҳақида хабар берганди. Музокаралар натижасида бразилиялик ўйинчилар ушбу маблағ камайтирилишига рози бўлган.
Аввалроқ, «Бунёдкор» директори Мурод Алиев ушбу қарздорлик бўйича ФИФА қарор чиқаргани ҳақидаги хабарни тасдиқлаб, келишув «Бунёдкор» эмас, «Zerомах» билан тузилгани, шунга қарамай клуб ушбу қарздорлик миқдорини камайтириш устида иш олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, Ривалдо 2008-2010 йиллар давомида «Бунёдкор» клуби шарафини ҳимоя қилиб, уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. Денилсон эса 2010 йил Тошкент клуби сафида чемпионликка эришган, Олий Лигада 14 ўйинда 4та гол, ОЧЛда эса 6 ўйинда 5та голга муаллифлик қилганди.

Шерзод Камалов 02.04.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
Бухоро
Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди
Бухоро
Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди
Бухоро
Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

«Чириган жасад изидан» – Бухорода ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?

28.02.2026 1k
Бухоро

Туркиялик тадбиркорнинг жасади Бухорода топилди

26.02.2026 702
Бухоро

Умеджон Барноевнинг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди

24.02.2026 29
Бухоро

Бухоро шаҳрида айрим йўллар ёпилади

18.02.2026 93

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?