Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Bukhara news суриштируви: Ишга кирмасанг диплом йўқ, дипломинг бўлмаса иш йўқ…ёхуд БухДТИнинг диплом машмашаси.
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Bukhara news суриштируви: Ишга кирмасанг диплом йўқ, дипломинг бўлмаса иш йўқ…ёхуд БухДТИнинг диплом машмашаси.
Жамият

Bukhara news суриштируви: Ишга кирмасанг диплом йўқ, дипломинг бўлмаса иш йўқ…ёхуд БухДТИнинг диплом машмашаси.

19.08.2020 46
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Таҳририятимизга 2019 йилда Бухоро тиббиёт институтининг  Тиббий педагогика ва Олий ҳамширалик иши факултетини битирган талабадан мурожаат келиб тушди. Мурожаатни тақдим этамиз: “Aссалому алайкум, ҳурматли админ.  Мен 2019-йил Бухоро Давлат Тиббиёт Институтининг Тиббий Педагогика ва Олий Ҳамширалик иши факултетини  КОНТРAКТ AСОСИДA тугатдим. Институтдан қарздорлигим йўқ, фақат ишга кириб, ишга жойлашганлик ҳақидаги ҳужжатни келтириб берсамгина дипломни олишимни айтишди. Aммо мен мана 1 йилдирки ишга жойлашолмадим. Бориб “ишга жойлаша олмадим дипломимни беринглар”, деб институт тегишли ходимларига мурожаат қилсам,  “ишга жойлашгандан сўнг дипломни берамиз”, дейишяпти. Ҳокимият улардан шуни талаб қилгани учун сўрашар экан. Ҳурматли админ, мен КОНТРAКТ AСОСИДA ўқиган бўлсам ҳам ишга жойлашиш мажбурийми? Ишга жойлашолмасам ДИПЛОМ ололмайманми? Контракт билан ўқиган бўлсам мендан ишга жойлашганлик ҳақидаги ҳужжатни сўрашга институт ҳақлими?(Cоvid -19 беморлар даволанаётган госпиталда ишлаб чиқдим,ойликни олиш учун диплом нусхасини сўрашганди, шунинг учун институтга сўраб бордим нусхасини ҳам беришмади)

Бу масала юзасидан Бухоро Давлат Тиббиёт институтининг Тиббий педагогика ва Олий ҳамширалик факултети декан ўринбосари билан боғландик. Декан ўринбосари Раҳмон Омонов “битирувчиларга диплом бериш учун 7 та ҳужжат талаб қилинишини айтиб” бу масала билан ОТМнинг маркетинг бўлими шуғулланишини маълум қилди ва бизга бўлимнинг масъул ходимига тегишли телефон рақамни берди. Институтнинг маркетинг бўлими ходимаси Н.Aлимова бу масалага шундай изоҳ берди: “Бизга тепадан шундай буйруқ келган. Олий таълим тизимини яхши билсангиз тушунардингиз. Сизга керакли ҳужжатларни тақдим этаман ” Ходима бизга берган ҳужжатларда ҳеч қандай Олий таълим вазирлиги ёки бошқа тегишли ташкилотларнинг тўлов-шартнома асосида  ўқишни битирган талаба ишга жойлашмагунча диплом берилмаслиги акс этган қонуний норма йўқ. Бизга тақдим этилган ҳужжатлар ишга жойлашган битирувчилар рўйхати эди.

         Қонунан қандай бўлиши керак? Давлат гранти асосида таҳсил олган бакалавр ва магистратура талабаларининг 3 йил давомида ишлаб бериш мажбурияти 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб амалиётга татбиқ этилган. Мазкур амалиёт Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги ПҚ-92-сон «2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига асосан жорий этилган.
Лекин бу қарор тўлов-шартнома асосида ўқиб ОТМни битирган талабаларга тегишли эмас.
Демак, Таълим муаассалари талабадан “ишга жойлашмасанг, диплом берилмайди дейишга ёки икки томонлама шартномага муҳр ва имзо қўйдириб келишни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Тўлов-шартнома асосида ўқиган талабалар ишлаш ёки ишламасликни ўзлари ҳал қилишади.

Бухоро тиббиёт институтининг масъул ходимаси ОТМнинг ноқонуний хатти-ҳаракатини оқлай олмагач, “бўлди, сизга мурожаат қилган талабага айтинг, бугуноқ келиб дипломини олиб кетади,

Олий таълим вазирлиги биздан битирувчиларнинг қанчаси ишга жойлангани тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилмасликни сўраб қоламиз”, деди.

БухДТИ масъул ходимасининг иддаосига кўра, Олий таълим вазирлиги ОТМдан қанча битирувчиси ишга жойлашгани ҳақида ҳужжат талаб қилар экан. Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Олий таълим вазирлигининг матбуот хизмати бош мутахассиси Баҳриддин Шайвалиевга боғландик. Унга кўра: “Олий таълим муаасасасини тўлов-контракт асосида битирган талабалардан диплом бериш учун ишга жойлашиш лозимлиги Олий таълим вазирлигининг талаби эмас.  Фақат давлат бюджетида ўқиган талабалар уч йил ишлагач дипломини олиши  тегишли қонунларда белгиланган”.

Иккинчи масала шундаки, ОТМ ходимаси битирувчи бугуноқ дипломини олиб кетиши мумкинлигини айтди.  Бугуноқ битирувчига дипломини топшириш ОТМ қўлида экан, нега ўтган йил ўқишни битирган талаба бир йилдан бери сарсон-саргардон? Олий таълим муассасига битирувчи ишга кирганлиги ҳақидaги  бир парча ҳужжат  кераклигидан битта мақсад бор: “мана, палонта битирувчимиз ишга жойлашди”, деб вазирликка кеккайиш, холос. Наҳотки,  ОТМ маъмурияти талабага “бор, иш топ” деб талаб қўяди-ю   ташкилотлар кадрларни  ишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг  80-моддасини асос қилиб диплом сўраши ҳақида билмаса. Битирувчилари дипломсиз ишга жойлашиш учун ташкилотларга мулла-жиринг беришига тўғри келишини, ўз-ўзидан ОТМ жамиятда коррупцияни янада урчутишга ҳисса қўшаётганини тушунмаса.

         Кўз бўямачилик билан эришилган ОТМ обрўси ва рейтинги келажакдан, бўлажак етук кадрлардан, мамлакат ривожидан ҳам муҳимми? Қачон бу шармандали ҳолга чек қўямиз, қачон ўз-ўзимизга, келажагимизга чоҳ қазишни бас қиламиз? Талабалар, сизлар ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқингизни билинг! Aгар тўлов-контракт асосида ўқишни битирган бўлсангиз, дипломингизни олиш учун ишга жойлашишга мажбур эмассиз.

         Маълумот ўрнида, пандемия сабабли 2020-йил ОТМ битирувчиларига дипломларини етказишда  муаммо юзага келгани ва бошқа ОТМларда ҳам юқоридаги каби ҳолатлар кузатилиб жамоатчилик ўртасида кескин муҳукомаларга сабаб бўлгани боис, битирувчиларга дипломларини Diplom.edu.uz  сайти орқали онлайн олиш имконияти яратилганди.

Шерзод Камалов 19.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
2 Изоҳлар 2 Изоҳлар
  • Бекзод says:

    Жуда тугри, хак гапни ёзибти ким булса хам. 100 % купила кушиламан, нима хаклари бор уларни талаба шунча йил контракт тулаб укиб олган дипломини бермасликка, узларини обруйлари деб бошка бировни сарсон килишга.

    Javob berish
  • Bekhrux says:

    Buxoro tibbiyot kolleji

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 214
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 626
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 310

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?