Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухороликларга байрам туҳфаси
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухороликларга байрам туҳфаси
Бухоро

Бухороликларга байрам туҳфаси

20.03.2023 270
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Пиёдалар ер ости ўтиш йўли бугун, 20 март куни фойдаланишга топширилди.

Халқаро аҳамиятга эга бўлган “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 272-километрида тиббиёт шаҳарчаси, “Карвон” буюм бозори ҳамда бош бекатлар борлиги ҳисобидан пиёдалар оқимининг жуда ҳам серқатновлиги мавжудлиги, қолаверса, аҳолининг талаб ва истаклари инобатга олинган ҳолда бу ерда пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

— Кўпчилик яхши билади. Бухоро вилояти тупроғидаги инжиқлик сабаб шаҳар ҳудудида мавжуд ерости йўллари зах сувларига тўлиб, намланиб, чўкиши оқибатида улар кўмилиб, фаолияти тўхтатиб қўйилган. Аммо автомобиллар сонининг кескин суръатда кўпайиб бораётгани боис одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун еростидан ўтиш йўлларини тиклаш зарурати туғилди. Албатта, мазкур ер ости йўлини қуришда тупроқдаги захлик ва юқори даражадаги намлик таъсирини йўқотишга катта эътибор қаратдик. Бунда тажрибада синовдан ўтган усуллар фойдаланилди. Шунингдек, ер ости йўли қурилиши жараёнида дренаж тармоқлари ўрнатилди. Қисқа айтганда, ҳеч қандай зах ер остидан ўтиш йўлига таъсир кўрсата олмайди, – дейди вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мурод Бердиев.

Узунлиги 32 метр, кенглиги 4,5 метр, баландлиги 2,5 метрдан иборат бўлган, қурилиши “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан амалга оширилган пиёдалар ер ости ўтиш йўли бугун, 20 март куни фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

— Биз турган жой шаҳардаги энг тирбанд йўллардан бири ҳисобланади. Ер ости йўли қурилиши натижасида бу ердаги тирбандлик бартараф этилди, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди. Фуқароларимизнинг таклифларини инобатга олиб, марказий кўчалар ва магистрал йўлларда ҳаракат тезлиги ўрганилган ҳолда бошқа ҳудудларнинг серқатнов йўлларида шу каби ер ости ўтиш жойларини қурамиз. Бу ҳам одамларимизга бир енгиллик, – деди вилоят раҳбари.

Шерзод Камалов 20.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?