-Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро хотира турнири ўз якунига етди.
Мусобақада Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан жами 200 нафарга яқин ўсмирлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.
🏆Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-44 кг: А. Абдураимов
-50 кг: Х. Қаҳҳоров
-63 кг: Э. Бахтиёров
-66 кг: Ж. Олимжонов
-75 кг: К. Ҳамзаев
Кумуш:
-54 кг: С. Зарипов
-60 кг: Ф. Исмоилов
-66 кг: Ш. Алишеров
+80 кг: М. Алижонов
Бронза:
-52 кг: Ш. Қаҳҳоров