USD10 538.53–0.15%
RUB141.58–1.46%

Бухоролик аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди

Бухоролик аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи аёл рашк сабаб эрини пичоқлаб қўйди. Айтилишича, қотиллик жинояти 2021-йилнинг 12-январ куни туманнинг “Қуйи Чуқурак” маҳалласида содир бўлган.

“Қуйи чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жасур Насуллоевнинг маълум қилишича, 1965-йилда туғилган фуқаро Б.Ш. ҳамда унинг 1983-йил туғилган турмуш ўртоғи Р.Х. ўртасидаги рашк жиноятга сабаб бўлган.Aйтилишича, эр-хотин даладан бирга қайтаётган пайтда рашк сабаб тортишиб қолган. Тортишув улар уйига келгунга қадар ҳам давом этган. Aсоссиз рашк аёлни асабийлаштирган ва ўзи билмаган ҳолда эрининг чап биқинига ошхона пичоғини уришига олиб келган.

Б.Ш. га зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва у туман марказий шифохонасига келтирилган.

“Aйни пайтда бемор аҳволида ижобий ўзгариш бор. Фуқаро билан суҳбатда у аёли билан яшашда давом этишини, тушунмовчилик сабаб ушбу ҳолат содир бўлганини билдирди. Оила нотинч оилалар рўйхатида турмайди. Шу пайтгача ўзаро ишончсизлик сабаб келишмовчиликлар келиб чиққан ҳолатлар ҳам бўлмаган”, — деди маҳалла раиси.

Мавзуга оид