Куни кеча Маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассасалар мутасаддилари, таълим муассасалари жамоалари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, чет эллик сайёҳлар вилоят мусиқали драма театрига боришди.
Турли ташвишлардан ортиб, маданий ҳордиқ чиқаришни мақсад қилган томошабинларга Уилям Шекспир асари асосида, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби Бўрон Акобиров томонидан саҳналаштирилган «Ричард ИИИ» трагедияси намойиш этилди.
Саҳна асари ХВИ аср бошларида қисқа муддат ҳукмронлик қилган Ричард ҳақида ҳикоя қилади. У ўзининг ногиронлигига исён қилиб, йўлида учраган барча қаршиликларни енгади ва тахтни эгаллайди. Бу асарда томошабинлар учун қизиқарли мавзу бўлган ёмонликнинг устидан яхшиликнинг ғалаба қозониши яна бир бор очиб берилган. Ушбу саҳна асари театрга йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Бухорода раҳбар-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини бу каби театр томошаларига ташрифини доимий ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган.