Бухородаги “Перинатал” марказда қайнота ва куёв бир аёлни дўппослади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
2020 йилнинг 26 июнь куни соат 15:00 да 30 ёшли Н.Р., жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шаҳрида жойлашган “Перинатал” маркази олдида куёви Ж.С., билан ўзаро олдиндан бўлган келишмовчиликлар замирида жанжаллашиб турган вақтида, уларни ажратиш учун келган фукаро Н.Р., ни (аёл) қўллари билан уриб-дўппослаб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри буйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.