Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухородаги 10-умумий ўрта таълим мактабнинг ёпилиши сабаб ўқитувчилар ишсиз, ўқувчилар кўчада қолаётганлиги муаммоси ҳал этилиши ваъда қилинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Таълим > Бухородаги 10-умумий ўрта таълим мактабнинг ёпилиши сабаб ўқитувчилар ишсиз, ўқувчилар кўчада қолаётганлиги муаммоси ҳал этилиши ваъда қилинди
Таълим

Бухородаги 10-умумий ўрта таълим мактабнинг ёпилиши сабаб ўқитувчилар ишсиз, ўқувчилар кўчада қолаётганлиги муаммоси ҳал этилиши ваъда қилинди

06.07.2020 55
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Жорий йилнинг 3 июль куни ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг ёпилиши сабабли ўқитувчилар ишсиз, ўқувчилар кўчада қолаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазирлиги ушбу мурожаатларга муносабат билдирди. 

“Бухоро шаҳридаги 36-иврит тилини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби мослаштирилган ва Сан ПиН талабларига жавоб бермайдиган эски маҳалладаги 2 та ҳовлида жойлашган. Мактабнинг қуввати 250 ўринга эга бўлиб, айни пайтда 457 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб тўлиқ 2 сменада 1,8 коэффициентда ишлайди. Бино ХIХ асрда чўпкори усулида қурилган бўлиб, маданий мерос объекти ҳисобланади. Мактабда спорт зали, лаборатория хоналари, спорт майдончаси, ошхона, автошаҳарча, фаоллар зали, ўқитувчилар хонаси, кутубхона сингари зарурий иншоотлар мавжуд эмас.

   Ёш авлоднинг замон талаблари асосида таълим-тарбия олишларини таъминлаш, ўқувчилар саломатлигини асраш ва уларнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишишлари учун барча имкониятларни яратиш мақсадида ушбу мактабни унга энг яқин ҳудудда жойлашган 9-10- умумтаълим мактабларини мақбуллаштириш орқали 10- мактабнинг бўшатиладиган биносига кўчириш ҳақида 2020 йил 23 июнда Бухоро шаҳар ҳокимининг 641-сонли қарори қабул қилинди.

   Қарорда, шунингдек, 10-умумий ўрта таълим мактабини, мактабдан 50 метр узоқликда жойлашган 9-умумтаълим мактабига ўқувчилар ва мавжуд ўқитувчилар таркиби билан кўчириш орқали мазкур икки мактабни мақбуллаштирган ҳолда фаолиятини мувофиқлаштириш назарда тутилган. Бунда 10-умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчилари мавжуд дарс соатлари ва иш ҳажмлари сақланган ҳолда фаолиятларини ўз ўқувчилари билан давом эттиришлари таъминланади ва бирор бир ўқитувчи ва мактаб ходимининг ишсиз қолишига йўл қўйилмайди.

 Айни пайтда Бухоро шаҳар халқ таълими бўлими раҳбарияти томонидан ушбу мактаблар жамоалари ва ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

   Вилоят халқ таълими бошқармаси ушбу масалани қонуний ҳал қилиш чораларини кўради”, Бухоро вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати тақдим этган хабарда.

Bukhara News 06.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим

Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларда дарслар онлайн бўлади

22.01.2023 802
Таълим

Талабалар чипталарига чегирма ва бепул алмаштириб бериш муддати узайтирилди

17.01.2023 144
Таълим

Вақф пулларига мактаблар қуриб, бепул таълим ва муаллимларга илк бор йиллик маош беришни жорий этган

15.01.2023 408
Таълим

Тошкентдаги айрим олийгоҳларда дарс вақтлари ўзгармоқда

02.01.2023 781

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?