Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги шлакаблок ғишт ишлаб чиқарадиган заводда ишчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси буйруғида маълум қилинган.
Унда маълум қилинишича, 1976 йилда туғилган Ғ.Қ. “Howo” тиркамасидаги цементни тушираётган вақтида тиркама борти тушиб кетиши оқибатида оғир жароҳат олган ва вафот этган.
Ҳодиса юзасидан бандлик бошқармаси ташаббуси билан комиссия тузилган, у бахтсиз ҳодисани текшириб, тегишли тартибда расмий идораларга тақдим этиши белгиланган.
Бухородаги ғишт заводида ишчи вафот этди
Фикр билдириш
Фикр билдириш