Бухорода юк машинасидан 1,1 млрд сўмлик ноқонуний товарлар аниқланди

 Бухорода юк машинасидан 1,1 млрд сўмлик ноқонуний товарлар аниқланди

Бухорода божхона ходимлари томонидан юк машинасида олиб кетилаётган ноқонуний товарлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Бухорода юк машинасидан 1,1 млрд сўмлик ноқонуний товарлар аниқланди

Маълум бўлишича, фуқаро А.И. бошқариб кетаётган «DAF» юк машинаси тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Юк машинаси масъулияти чекланган жамиятлардан бирига қарашли бўлган. Божхона назоратида юк машина ичидан сантехника ускуналари ва дазмол воситалари топилган.

Бухорода юк машинасидан 1,1 млрд сўмлик ноқонуний товарлар аниқланди

Қайд этилишича, жумладан, 57 минг 600 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган «Izolenta», 1483 дона «F12» сув иситгичлари ва бошқа хўжалик товарлари аниқланган. Уларнинг умумий қиймати 1 миллиард 117 миллион сўмни ташкил этади. Таъкидланишича, ҳолат божхона ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

Мавзуга оид