Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ҳ.Р. фуқаро Р.га Шофиркон тумани «Тезгузар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида томарқа хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Н.га танишлари орқали уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 10000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Яна бир ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унга Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида жойлашган 10 сотих бўш ер майдонини уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 35000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.