Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода уруш фахрийларига давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотлари етказилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода уруш фахрийларига давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотлари етказилмоқда
Бухоро

Бухорода уруш фахрийларига давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотлари етказилмоқда

08.05.2024 239
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, жамоатчилик вакиллари шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, давлатимиз раҳбарининг табриги ва пул мукофотларини етказишмоқда.

Шу жиҳатдан бугун эрта тонгдан Олот тумани “Ёш ботир” маҳалласида яшовчи Ҳожимурот ота Бектошевнинг қалби чексиз қувончга тўлди. Унинг шинамгина ҳовлиси тумандошлари, маҳалладошлари, фарзандлари ва неваралари билан гавжум бўлди.


Учрашувда Ботир Зарипов Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва байрам совғаларини топширди. Президентимиз номидан тақдим этилган махсус қимматбаҳо совға эса уруш фахрийларига бўлган чексиз ҳурмат рамзи бўлди.

Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси томонидан ҳам моддий рағбатлантирилди. Бундан ташқари, уруш фахрийсига вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳам эҳтиром кўрсатилди.

Бугун вилоятимизда истиқомат қилаётган 7 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига ана шундай эҳтиром кўрсатиш белгиланган.

Бугунги дориломон кунларга етишимизда юртимизнинг содиқ фарзанди сифатида баҳолиқудрат ҳисса қўшганлардан яна бири Файзулло бобо Ҳожиев ҳам нафақат ўзи истиқомат қилаётган Арабхона қишлоғида, балки вилоят, қолаверса, мамлакатимизнинг табаррук ёшдаги отахонларидан.

Вилоят раҳбари ва маъмурий секторлар масъуллари, жамоатчилик вакиллари Файзулло бобо Ҳожиев хонадонида бўлиб, табаррук 102 ёшни қаршилаётган отахон ҳолидан хабар олдилар. Файзулло отага мамлакатимиз Президентининг самимимй сўзлари битилган табриги ўқиб эшиттирилиб, 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.

Шерзод Камалов 08.05.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 19

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 489

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?