Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга умумий қиймати 520 миллион АҚШ долларига тенг иккита синдикатлаштирилган кредит ажратади. Бу ҳақда банк расмий веб-сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, жамғармалар Ўзбекистонда 500 МВт қувватга эга иккита шамол электр станциясини молиялаштиради. Икки лойиҳа, шунингдек, Германиянинг Deutsche Investitions und Entwicklungsgesellschaft ривожланиш молия институти, Франциянинг Proparco тараққиёт агентлиги, Standard Chartered Bank ва бошқа банклар томонидан биргаликда молиялаштирилади.