USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Бухорода тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Бухорода тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бухорода тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда вилоят мутасаддилари, ҳудудий секторлар раҳбарлари, Жануби-Ғарбий округ қўмондонлигига қарашли Бухоро ҳарбий горнизони таркибидаги ҳарбий қисмлар зобит ва аскарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, олий таълим даргоҳлари педагог-талабалари иштирок этди.

Бухорода тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди
Бухорода тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Бухорода тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган эди. Тадбирда ана шу мукофотлар ўз эгаларига тантанали топширилди.

Бухорода тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди


Шунингдек, бир гуруҳ соҳа ходимлари Халқ депутатлари вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Мавзуга оид