2023 йилнинг 16 июль куни соат 22.40 ларда номаълум шахслар ўзганинг мол-мулкининг очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган бекат олдидан ўтиб кетаётган Бухоро шаҳрида яшовчи, 2005 йилда туғилган Т.М.нинг йўлини тўсиб, унга тегишли бўлган баҳоси 2.500.000 сўм бўлган “Iphone XS” русумли қўл телефон аппаратини очиқдан очиқ тортиб олганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.С. ва 1993 йилда туғилган Б.С.лар содир қилганликлари аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.