Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.S.” АЖ Бухоро филиали собиқ раҳбари Э.А. ва бошқалар 23 нафар мижоз билан тузилган суғурта полислари учун ундирилган 55,1 млн сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.