Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода собиқ суд ходими судни судга берди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода собиқ суд ходими судни судга берди
Бухоро

Бухорода собиқ суд ходими судни судга берди

22.02.2024 1k
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўтган йилнинг 17 июлига қадар Бухоро вилоятидаги жиноят ишлари бўйича туман судларидан бирида девонхона мудири вазифасида ишлаган ходим худди шу суд устидан даъво аризаси киритди, дея ёзмоқда Қалампир.

Қайд этилишича, ушбу аризада меҳнат дафтарчасининг берилиши кечиктирилган давр учун иш ҳақи ҳамда етказилган маънавий зарар учун 40 млн сўм ундириб берилишини сўраган.

Келтирилишича, даъвогар 2018 йил 8 февраль кунидан 2023 йил 17 июлига қадар жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири вазифасида ишлаган. 2023 йилнинг 17 февраль куни суд раисининг тегишли буйруғига биноан ишдан бўшатилган ва меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Жавобгар томони яъни туман суди собиқ ходимнинг меҳнат дафтарчасини 2024 йилнинг 5 январига қадар, 5 ой-у 17 кун ҳеч қандай сабабларсиз, асоссиз равишда бермасдан келгани айтилган.

“Оқибатда, шу кунга қадар бирор-бир ишга расман меҳнат шартномаси тузиб жойлаша олмадим ва ҳеч қандай иш ҳақига ҳам, меҳнат стажига ҳам эга бўлмадим”, дейди даъвогар.

Қонунчиликка кўра, “иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шарт”.

Собиқ суд мудири Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-, 171-, 320-моддалари, Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарори ва “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида” йўриқноманинг 3.1 ва 2.20- бандларига асосан суддан 40 миллион сўм ундириб берилишини сўраган.

Шунингдек, даъво аризасида меҳнат дафтарчасидаги 2023 йил 17 июлда бўшатилганлиги тўғрисида яъни меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) кўрсатилган ёзувни бекор қилиш сўралган.

Шерзод Камалов 22.02.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?