Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода сайёҳлар учун мобиль илова концепцияси ишлаб чиқилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода сайёҳлар учун мобиль илова концепцияси ишлаб чиқилди
Бухоро

Бухорода сайёҳлар учун мобиль илова концепцияси ишлаб чиқилди

04.08.2020 38
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Эндиликда Бухорода маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун инновацион мобиль иловаси тайёрланмоқда. Бошқача айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан иқтисодиётнинг кенг тармоқлари, шунингдек, ҳукумат фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича жумладан, вилоят бошқармаси томонидан ҳам қатор инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Кенгроқ тўхталадиган бўлсак, республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятимизда моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари алоҳида хатловдан ўтказилган. Миллий рўйхатга айни кунда ҳудудда мавжуд жами 829 та моддий-маданий мерос объекти киритилиб, давлат муҳофазасига олинган. Шундан 287 таси археология ёдгорлиги, 31 таси мадраса, 105 таси масжид, 14 таси мақбарадир.

Бундан ташқари, вилоятимиз маркази ва шаҳар-туманлар ҳудудида жами 133 та архитектура ансамбли, 15 та карвонсарой, 4 та тим ва тоқ, 18 та диққатга сазовор меъморий обида, тарихий аҳамиятга эга 122 та қадимий уй-жой, алоҳида меъморий ёдгорлик мажмуи туркумига кирган 83 та иншоот, қолаверса, 17 та монументал ёдгорлик давлат муҳофазасига олингани билан аҳамиятли.

Вилоят маданий мерос бошқармаси ташаббуси билан айни кунда вилоятдаги мавжуд маданий меърос объектлари тўғрисидаги маълумотларни излаш, жамлаш ва улар тўғрисидаги янги маълумотларни киритиш, географик маълумотларни (объектларгача етиб бориш тўғрисидаги) ўзида мужассамлаштирган ахборот тизимини жорий этишга доир инновацион мобиль иловаси концепцияси ишлаб чиқилди.

Мазкур инновацион мобиль илованинг афзаллиги маданий мерос объектларини кўриш истагида бўлган фуқаролар, хорижий меҳмонлар, маҳаллий саёҳатчилар,  тарихчи-олимлар ёки соҳа мутахассислари ҳеч қандай қийинчиликсиз ўзлари кўзлаган  манзилга етиб боришлари мумкин бўлади. Ахборот технологиялари ривожланган ҳозирги даврда саёҳатга ошиққан одам борки, мазкур мобиль иловани қўл телефонига юклаб олса, бу “йўл кўрсатувчи харита” улар учун фақат фойдадан холи эмас, сафарда жуда асқотади. Ҳозирда қадим ва ҳамиша навқирон шаҳримизга ташриф буюрувчи сайёҳлар талабларини инобатга олган ҳолда бу мобиль илова лойиҳасини янада такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Шерзод Камалов 04.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?