Бухорода «QuWatt» бренди остида автобензин ишлаб чиқарилди

«Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводида «QuWatt» бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ва дизель ёнилғиларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз»АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, ушбу лойиҳа Германиянинг «BASF SЕ» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.
«QuWatt» АИ-95 русумидаги автобензин двигателларда тозаликни сақлашнинг мукаммал таъсирига эришиш, клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдорини 4 мг/клапан қийматидан ошмаслигини таъминлаш, двигатель клапанларини қатламлардан юқори даражада, яъни 80% гача тозалаш имконини беради.
Шунингдек, автомобиль двигатели қувватини оширади ҳамда ёқилғини 3 фоизгача тежалишига эришилади.
Жорий йилнинг ўтган биринчи ўн кунлигида 480 тонна «QuWatt» бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқарилди ва республика товар хомашё биржаси орқали сотувга қўйила бошланди.