Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бухорога ташрифи давомида олинган видео кенг муҳокамага сабаб бўлди. Унда хавфсизлик хизмати ходимининг қўлидаги ноодатий қурилма кўпчиликнинг эътиборини тортган.
Маълум бўлишича, бу — антидрон қурилма (дронларга қарши милтиқ) бўлиб, у дроннинг бошқарув сигнали ва сунъий йўлдош (GPS) билан алоқасини масофадан узишга қодир. Натижада дрон “кўр” ҳолатга тушиб, оператор буйруқларини бажара олмайди — у ҳавода муаллақ қолиши ёки мажбурий равишда ерга қўндирилиши мумкин.
Бундай технологиялар юқори даражадаги ташрифлар ва тадбирларда ҳаво хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистонда ҳам бу каби замонавий воситалар хавфсизлик тизимининг ажралмас қисмига айланган.

