1975 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Тўхтамуродов Бобиржон Баратович «Нурчилар» аъзоси бўлиб, иқтидорли ёшларни республикамиздаги демократик бошқарувга қарши тарбиялаш, шунингдек, ташкилотга тааллуқли бўлган экстремистик ғоялар билан йўғрилган материаллар ва адабиётларни тарқатиш билан шуғулланиб келган.
2010-2011 йилларда бир нечта жиноий шериклари ҳибсга олингач, Б.Тўхтамуродов жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида Россия Федерациясига чиқиб кетгаиб, фаолиятини давом эттирган. Кўрилган қидирув чора-тадбирлари натижасида у мамлакатмизга олиб келинди.
Суд ҳукми билан Б.Тўхтамуродов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.