Бухоро шаҳрида футбол бўйича 11-16 сентябрь кунлари ногирон-ампутантлар ўртасида илк бор «Мустақиллик кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди.
Чемпионатда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари иштирок этди. Финал турнирида 6 та жамоа қатнашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотлар ўтказиш ва об-ҳавога мослашиш учун 23 сентябрь куни Туркияга етиб боради. Жамоа жиддий гуруҳга тушган, улар орасида Польша ва Испания жамоалари ҳам бор.