Бухоро шаҳар Шафтолизор кўчасида яшовчи, Ю.Н. исмли аёл ва Бухоро шаҳар Ширбудин кўчасида яшовчи, А.А. исмли шахслар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзга бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, унга Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида турган, Работиқалмоқ маҳалласидаги«Зарафшон» боғдорчилик ширкатида жойлашган 0,15 гектар бўш ер майдонини сотиш ва кейинчалик ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилишган. Бунинг эвазига 9500 АҚШ доллари талаб қилишади.
2023 йил 8 февраль куни вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖК. нинг 168-моддаси 3-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. Хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухорода ноқонуний ер савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди
Фикр билдириш
Фикр билдириш