Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухорода навбатдаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари ишга туширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухорода навбатдаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари ишга туширилди
Бухоро

Бухорода навбатдаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари ишга туширилди

06.12.2023 275
4 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухорода навбатдаги ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари ишга туширилди
6 dekabr 2023. Muallif: Buxoro.uz
Шу кеча-кундузда Бухоро шаҳрини ободонлаштиришда ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари барпо этиш лойиҳаси ҳам муҳим ўрин тутмоқда. Боиси кейинги йилларда автомобиль йўлларида транспорт воситалари сони кескин ошиб бораётгани, кузатилаётган тирбандликлар ҳайдовчи ва пиёдаларга ноқулайликлар туғдираётган эди.
Жумладан, айни вақтга қадар Ғиждувон шоҳ кўчасида, “Карвон” буюм бозори олдида, худди шундай, “М-37” автомагистралининг Бухоро шаҳри атрофидаги Работак аҳоли пунктида замонавий, қулай ва асосийси, хавфсиз ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари барпо этилди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатининг кўпайгани ҳисобига меъёридан ортиқ юклама билан ишлаётгани боис тирбандликлар юзага келаётган, йўл транспорт ҳодисалари рўй бериш эҳтимоли юқори марказий кўчалардан бири ҳисобланган Бухоро халқаро аэропортига шахобча автомобиль йўлининг 2 км қисмидаги республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали олдида ҳам ер ости пиёдалар ўтиш йўли қурилди.
Мазкур ер ости ўтиш йўли қурилиши “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси” давлат муассасасининг 40дан ортиқ муҳандис-қурувчилари томонидан 15 дан ортиқ махсус йўл қурилиш техникалари иштирокида амалга оширилди.  
Узунлиги 27 метр, кенглиги 4 метр, баландлиги 2,5 метрдан иборат иншоот қурилишига 6,9 миллиард сўм маблағ сарфланди. У суткалик 5000 дан ортиқ пиёдалар ўтиш қувватига эга.
Вилоят марказининг Ислом Каримов ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд кўчалари кесишмаси, “Вокзал” чорраҳаси олдида ҳам ерости пиёдалар ўтиш йўлаги қурилди.
Маълумотларга кўра, Бухоро шаҳрининг қоқ маркази айнан Бухоро юридик коллежи олдидаги чорраҳа кунига 15 мингтагача транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга. Кейинги ойларда йўлларда автоулов сони кескин кўпайгани ҳисобидан бу кўрсаткич кунига 30 мингтадан ошмоқда. Шу сабаб бу жойда ер ости пиёдалар ўтиш йўлаги барпо этишга киришилганди.
Энг кўп тирбандлик қайд қилинаётган бу манзилдаги лойиҳа амалиётини эса пудратчи томони – Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси ўз зиммасига олди. Узунлиги 36, кенглиги 4 ва баландлиги 2,5 метрга тенг бўлган мазкур туннель лойиҳасининг моддий қиймати 6,9 миллиард сўмни ташкил этди. У суткалик 4000 дан ортиқ пиёдалар ўтиш қувватига эга. Қисқа фурсатларда қуриб битказилган иншоотга 30 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар ва 10 дан ортиқ махсус йўл қурилиш техникалари жалб қилинди.
Қайд этиш жоизки, ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари кечаю-кундуз ёруғлик билан таъминланади. Шунингдек, уларда махсус кузатув мосламалари ҳам ўрнатилган. Қолаверса, уларда ногиронлар аравачасидаги одамлар учун қулайликлар яратилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида маҳаллалар аҳолиси, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирокида мазкур иншоотларнинг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов йиғилганларни Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги билан қутлади ва мамлакатимизда фуқароларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулайликлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади. Ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам кенг қулайликлар яратиши, кўчалардаги тирбандликларни камайтириши, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиши эътироф этилди. Тадбирда қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган муҳандис-қурувчиларга алоҳида эътиром кўрсатилди.
Рамзий ленталар қирқилиб, йиғилганлар ер ости ўтиш йўлагидаги шарт-шароитлар билан билан яқиндан танишдилар.
Режага асосан ҳозирда Бухоро шаҳрининг гавжум ва тирбандликлар ошиб бораётган яна 4 та ҳудудида ер ости пиёдалар ўтиш йўлаклари барпо этилмоқда. Мазкур иншоотлар Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Шерзод Камалов 06.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?