Бухорода муҳтож инсоннинг пластик картасига йиғилган хайрия пулларни ўмарган тубан фирибгар қўлга олинди

 Бухорода муҳтож инсоннинг пластик картасига йиғилган хайрия пулларни ўмарган тубан фирибгар қўлга олинди

Гап шундаки, Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 апрель куни номаълум шахс алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, Жондор тумани Обод маҳалласида яшовчи, Ҳ.Ш. исмли бетоб шахснинг Ҳиндистонга бориб даволаниши учун пул тўплаш мақсадида эълон қилинган “Хайрия” орқали кўнгилли фуқаролардан йиғилган пулларни ўзлаштиришни режалаштириб, дастлаб унинг номига АГРОБАНК Жондор тумани филиали томонидан расмийлаштирилган “Узкард” пластик картасига “Банкомат” тизими орқали хайрия қилиб, пластик эгаларини чалғишини олдиндан билгани ҳолда, ўзининг жиноий режасига кўра келгусида пластик картада мавжуд бўлган пулларни алдов йўли орқали қўлга киритиш учун янада кўпроқ миқдордаги пулларни хайрия қилишни ваъда қилиб, алдов йўли билан пластик картанинг махфий коди ва рақамларини билиб олиб, картага йиғилган 1.034.000 сўм хайрия пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят иши бўйича вилоят ИИБ ҳамда Жондор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда техникавий текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Пахтакор туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган, 18 ёшли Н.Ш. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахснинг бошқа фуқароларга нисбатан ҳам худди шу каби ёки виртуал жиноятларнинг бошқа турлари билан боғлиқ жиноятларни содир қилган қилмаганлигини аниқлаш юзасидан қўшимча тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари  давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид