USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Бухорода МТТ тарбиячиси 400 доллар пора билан қўлга олинди

Бухорода МТТ тарбиячиси 400 доллар пора билан қўлга олинди

8 октябрь куни тахминан соат 12:10 ларда Бухоро шаҳрида жойлашган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, 1988 йилда туғилган З.Т., Когон тумани Хўжа Якшаба МФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган Х.Ҳ.нинг ишончига кириб, уни алдаб, мактабгача таълим ташкилоти мудираси орқали, мазкур таълим даргоҳига ишга қўйиш учун 200 АҚШ доллари ҳамда Бухоро шаҳар Халқ таълими бўлимида ишловчи мансабдор танишлари орқали Бухоро педагогика коллежига ўқишга киритиш эвазига 200 АҚШ доллари, жами 400 АҚШ доллар пулларни пора тариқасида беришга далолат қилиб, фуқаро Х.Ҳ.дан ўзи ишлаб келаётган таълим муассасаси ҳудудида кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жиноят устида қўлга олинган аёл З.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид