Бухоро шаҳар «Шодлик» маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган аёл ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш орқали текин даромад орттириш мақсадида, гўёки ўзининг ваколатли танишлари орқали ўзга бир фуқарони Бухоро шаҳридаги тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.
2022 йил 1 декабрь куни Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида у, «Геофизиклар қўрғони» маҳалласи ҳудудида талаб қилинган пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.