Бухорода маст ҳолда қўшнисини пичоқлаб ўлдирган шахс 17 йилга озодликдан маҳрум этилди

 Бухорода маст ҳолда қўшнисини пичоқлаб ўлдирган шахс 17 йилга озодликдан маҳрум этилди

Бухоро вилояти «Деҳча» МФЙ бир кун аввал йўл-транспорт ҳодисасига учраган эркак кечаси спиртли ичимликлар таъсирида қўшнисининг уйига чиқади. Эркак у ерда қўшнисини ҳақорат қилиб, жанжал кўтаради.
Шу вақт уй эгасининг ўғли маст қўшниси уйдан чиқариб юборишга ҳаракат қилади. Қаршиликка учраган маст эркак хонадон эгасининг ўғлига пичоқ билан жароҳат етказади. Буни кўрган ота ўғлининг ёнига югуриб келади. Маст эркак яқинига келган уй эгасининг бўйнига ва чап кўкрак қафасига пичоқ тортиб юборади.
Натижада жабрланувчи вафот этади.
Гумонланувчи 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Мавзуга оид