USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишнинг онлайн тизими жорий қилинди

 Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишнинг онлайн тизими жорий қилинди
Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишнинг онлайн тизими жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги ҳайъат йиғилишида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири генерал лейтенант П.Бобожоновнинг 2021 йил 17 март куни Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Ғиждувон туман маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳуқуқ тартибот масканлари биноларидан туриб жиноят ишлари бўйича туман судлари билан онлайн суд мажлисини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишнинг онлайн тизими жорий қилинди
Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишнинг онлайн тизими жорий қилинди

Жумладан жорий йилнинг 5-6 апрель кунлари Қоракўл туманидаги “Эски қалъа” маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи 450-сонли ҳамда Ғиждувон туманидаги Армечан МФЙ маҳалла фуқаролар йиғинига хизмат кўрсатувчи 360-сонли ҳуқуқ-тартибот масканларидан Жиноят ишлари бўйича туман судлари билан тест режимида онлайн суд муҳокамалари ташкил этилиб, 3 та маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.

Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишнинг онлайн тизими жорий қилинди
Бухорода маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқишнинг онлайн тизими жорий қилинди

Айтиб ўтиш жоизки бугунги кунда вилоятда жами 77 та маҳаллалардаги ҳуқуқ- тартибот масканларида онлайн суд мажлисларини ўтказиш учун барча шарт шароитлар яратилган.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Мавзуга оид