Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳи мутахассислар иштирокида ўрганишда, ушбу ёдгорликларда бажарилган иш ҳужжатларига сохта ёзувлар киритиш йўли билан реставрация ва таъмирлаш ишларида:
“Хўжа Калон” масжидида 731 млн. сўм;
“Хусайни” мадрасасида 216 млн. сўм;
“Нодир Девонбеги” мадрасасида 90 млн. сўм;
Бухоро шаҳри тарихий маркази ҳудудида жойлашган 74 та объектга манзил кўрсатгич белгилари ўрнатиш учун ажратилган 50 млн. сўм бюджет маблағи талон-тарож қилингани аниқланди.
Бундан ташқари, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари томонидан 2,3 млрд. сўм бюджет маблағи товар-моддий бойликлар сотиб олиш учун сарфлангани юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, амалда маблағлар талон-тарож қилинган.
Шунингдек, Марказда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиб, тўғридан-тўғри шартнома тузиш учун асос бўлмасада, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилиб, 32 та ҳолатда 26 млрд. сўмлик шартномалар тузилган.
Ўрганиш натижасига кўра, Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.