Совуқ кунлар келиши билан электр муаммоси яна кун тартибига чиқишига кўникиб қолдик. Баъзи аҳоли пунктларида кунига 8-10 соатлаб таъминотдан узилиб қўйилиши нафақат аҳоли саломатлигига, балки уларнинг моддий таъминотига ҳам жиддий зарар етказяпти.
Шундай маҳаллалардан бири Бухоро туман марказидан 25 км узоқда жойлашган Кунжиқала ва Нометан МФЙ саналади. Иккала маҳаллада 20 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Маҳалла фуқароларининг айтишича, ҳар куни ўртача 8 соатдан, баъзан ундан ҳам кўп муддатга электр таъминоти ўчириб қўйилади. Маҳалла фаоллари бир неча бор турли мутасаддиларга мурожаат қилишига қарамай, ҳеч қандай амалий чора кўрилмаган.
Жорий йилнинг февраль ойида вилоят ҳокимининг сайёр қабулида шу масала кўтарилиб, 1 апрелгача янги электр тармоғи ва 4 та трансформатор ўрнатилиши ваъда берилган. Белгиланган муддатдан 7 ой ўтибдики ҳали ишлар бошланмаган. Совуқ кунлар бошланиб яна маҳалла аҳолисининг асосий муаммосига айланди.
Табиий газдан узилган маҳалла аҳолисининг кундалик турмуш тарзи бевосита электр энергияси билан боғлиқ. Совуқ кунларда электрнинг ўчиши ҳудуднинг ҳам газсиз, ҳам «светсиз» қолиб кетиб, аҳолига жиддий муаммолар туғдиради
Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари муаммонинг асосий сабаби тармоққа юклама ошгани ва электр симларининг эскирганини таъкидлаб келишган. Фуқаролар томонидан Республика даражасида қилинган мурожаатдан кейин ҳудудга алоҳида тармоқ тортилиб, янги 75 та «столба» ўрнатилиши айтилган. Лекин бу ҳам узоққа бормай, 13 таси ўрнатилганича қолиб кетган.
Маҳаллада бу муаммо нафақат аҳолини қийнаб келяпти, балки иқтисодиётнинг асосий тармоғи бўлган тадбиркорлар ҳам бундан азият чекиб келишмоқда. Маҳаллада жойлашган биргина текстиль корхонаси 30 зиёд аҳолини иш билан таъминлаб келяпти. Корхона раҳбарининг айтишича, электр таъминоти ўчишидан бир кунда 15 млн сўм зарар кўради. Чет эл билан қилинган экспорт шартномалари вақтида бажарилмагани учун жарима тўлашга мажбур бўляпти.
Электр босими пастлигидан эса тикув машиналари ўз қувватида ишлай олмай носоз бўлиб қоляпти. Босим кундуз кунлари 140-145 кв, кечга бориб эса ундан ҳам пастга тушади. Натижада корхона ишчилар сонини қисқартиришга мажбур бўлиб, бу эса ҳудудда ишсизлар сони кўпайиб кетишига сабаб бўляпти.
Давлат раҳбари фуқаронинг муаммосига ҳоким ва вазирлар шахсан ечим топиши кераклигини таъкидлаб турган бир пайтда туман мутасаддиларининг бундай эътиборсизлигига нима дейиш мумкин? Муаммо тегишли идоралар томонидан ижобий ҳал қилинади деган умиддамиз.
Issiq uyda òtirgan “yuqoridagilar”gayam xudoni atagani bordir,davlatni oyligini olib vazifasini bajarmayotganlarga ming lanatlar bòlsin,adolat,haqiqat bòlmagan bu davlatda,gapiriw va fikr bildirish befoyda……….
Foydasiz har yili wu ahvol
Sizlar ham kelinglar qishni qishloqda o’tkazamiz gazsiz,svetsiz
To’ppa-to’g’ri bizning Novmetan qishlog’i tabiiy GAZDAN uzilgan butun qishloq aholisi barcha ehtiyojlarini issiqliq tizimi, suv ta’minoti ni elektr energiyasiga moslab tayyorlagan. Ming afsuski 1 oydan beri har kuni 8-10 soatlab, kuniga uch mahal elektr o’chmoqda. Bizning qishloqda 3 ta MAKTAB, 4 ta bog’cha, 1 ta oilaviy poliklinika bor. Maktablarga kirsangiz sovuqdan suyaklariz og’rib ketadi. Bu muammoga mutasaddilardan jiddiyroq e’tibor berishlarini ILTIMOS qilib qolamiz. Raxmat
Jonga tegib keti elekter energiyaning yuqligi hoziram tok yuq utiribmiz qoronguda