Бугун, 6 февраль куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошқариб борди.
Сессияда дастлаб Бухоро вилоятида 2024 йилда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Аҳмедовнинг ҳисоботи тингланди.
Таъкидланишича, вилоятда 2023 йил якунига кўра, камбағаллик даражаси 11,8 фоизни ташкил этиб, 2022 йилга яъни 11,9 фоизга нисбатан 0,1 фоизга камайган.
Вилоятда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 63,7 трлн сўмга, ўсиш суръатини 105,5 фоизга, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 30,9 млн сўмга етказилади. Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 38,3 трлн сўмга (ўсиш суръати – 107,6 фоиз); хизмат кўрсатиш ҳажмини 24,9 трлн. сўмга (ўсиш суръати – 117,3 фоиз), қурилиш ишлари ҳажмини 10,9 трлн. сўмга (ўсиш суръати – 107,6 фоиз) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини 41,3 трлн. сўмга (ўсиш суръати – 104,1 фоиз) етказиш чоралари кўрилиши қайд этилди.