Бухоро тумани “Боғикалон” маҳалласида яшовчи Қ.М. исмли шахс туманнинг “Сиёзпоён” маҳалласи ҳудудида бошқа бир фуқарога соф вазни 307,28 граммга тенг бўлган, қуритилган ҳолатда, кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2 минг АҚШ доллари эвазига қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинган.
Шунингдек, мазкур фуқаронинг яшаш хонадони ва томорқа ер майдони кўздан кечирилганда 5 туп ”Каннабис” экиб, парваришлаб келаётгани маълум бўлган.
Бундан ташқари, сотиш мақсадида омборхонасида 100 гр “Марихуана” сақлаётгани аниқланган.
Фуқаро Қ.М. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухорода кўп миқдорда “Марихуана” сотаётган оғуфуруш ушланди
Фикр билдириш
Фикр билдириш