USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Бухорода кўмир билан таъминланганлик даражаси қандай?

2020/2021 йиллар куз-қиш мавсуми учун вилоят аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларига жами 40 010,0 тонна маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган бўлиб: шундан 10020,0 тонна ижтимоий соҳа объектлари ва 29990,0 тонна аҳоли ҳиссасига тўғри келади.

Бухорода кўмир билан таъминланганлик даражаси қандай?

Ўтган йилнинг 01 октябр ҳолатида ижтимоий соҳа муассасалари учун режалаштирилган 10020,0 тонна кўмир маҳсулотлари тўлиқ етказиб берилди. Куз-қиш мавсумида об-ҳаво хароратининг совуқ келиши муносабати билан 2020 йилнинг декабр ойида қўшимча яна 975,0 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Бухорода кўмир билан таъминланганлик даражаси қандай?

Жорий мавсум учун вилоят аҳолиси эҳтиёжлари учун режалаштирилган 29990,0 тонна кўмир маҳсулотлари ўрнига жойлардаги омборхоналарда 33394.7 тонна кўмир маҳсулотлари олиб келинган бўлиб белгиланган режага нисбатан 111,3 фоизни ташкил этади. Шундан 4868,0 тонна юқори каллорияли импорт кўмир маҳсулотидир.

Бугунги кунда Бухоро вилоят аҳолиси томонида 26916,0 тоннадан ортиқ кўмир маҳсулотлари харид қилинган бўлиб, жойлардаги омборхоналарда 6478,7 тонна кўмир захираси мавжуд. Бу билан айтиш мумкинки, “Кўмиртаъминот” МЧЖ Бухоро вилоят филиали вилоят аҳолисига етарли даражадаги кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш имкони мавжуд.

Бухорода кўмир билан таъминланганлик даражаси қандай?

Кўмир маҳсулотига эҳтиёжи мавжуд бўлган аҳоли томонидан куйидаги манзилда жойлашган омборхоналардан кўмир маҳсулотларини қатъий белгиланган нархларда сотиб олишлари мумкин.

Омборхоналар номиМанзилиТел рақами.
1Когон омборхонасиКогон туман(93) 470 13 60
2Вобкент омборхонасиВобкент тумани(91) 449 77 17
3Жондор омборхонасиЖондор туман(99) 757 54 09
4Қоракул омборхонасиҚоракул туман(99) 330 01 30
5Олот омборхонасиОлот туман(99) 700 98 54
6Ғиждувон омборхонасиҒиждувон туман(91) 977 20 03

Бугунги кунда 1 тн кўмир нархлари қуйидагича бўлгиланган

1 тонна маҳаллий кўмир нархи 300300 сўм.

1 тонна импорт кўмир нархи 720000 сўм.

1 тонна кўмир брикети 412500 сўм.

Мавзуга оид