USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Бухорода ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланади – Фарҳод Умаров

Бухорода ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланади - Фарҳод Умаров

Хабарга кўра, йиғилишни вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров олиб борган ва унда тегишли идоралар мутасаддилари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этган. Таъкидланишича, вилоятда кичик саноат зоналари ва бошқа ҳудудлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиб, юқори технологияли қувватларни ташкил этиш, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.Бухорода ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланади - Фарҳод Умаров

Маълум қилинишича, вилоятда умумий қиймати 2 триллион 260 миллиард 409 миллион сўмлик 97 та янги инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. Саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид ушбу лойиҳалар ижроси натижасида минглаб иш ўрни яратилади. Лойиҳалар қўшимча қиймати ва маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган.Бухорода ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланади - Фарҳод Умаров

Таъкидланишича, вилоят ҳокими ҳар бир лойиҳани хизмат кўрсатувчи тижорат банклари кесимида таҳлил қилган. Ушбу лойиҳалар вилоятнинг мавжуд инфратузилмасидан самарали фойдаланган ҳолда бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳолини иш билан таъминлаш жиҳатидан муҳимлигини таъкидлаб, уларни тезроқ ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берган ҳамда лойиҳаларни ўз муддатидан кечиктирмай ишга тушириш бўйича топшириқлар берган.Бухорода ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланади - Фарҳод Умаров

Хабарда айтилишича, муҳокамада ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида ишларни олиб бориш таъкидланган. Ҳар бир маҳаллани мева-сабзавот етиштириш, кичик иссиқхоналарни ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштириш бўйича бошланган амалий ишларни жадаллаштириш ишлари ҳам кўриб чиқилган. Бу борада тижорат банклари томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб берилган.

Бухорода ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш ва бозорбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфланади - Фарҳод Умаров

Мавзуга оид