Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида, Шофиркон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Қ.А. вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи ваколатли танишлари орқали фуқаро М.М. ни оилавий поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, эвазига ундан 600 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан талаб қилган ва Бухоро шаҳар 5-кичик ноҳияси ҳудудида жойлашган «Корзинка» савдо мажмуаси олдида кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.