Бухорода ишга қўйишни ваъда қилиб 10.000 АҚШ доллар пул талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга тушди

 Бухорода ишга қўйишни ваъда қилиб 10.000 АҚШ доллар пул талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга тушди

Вобкент тумани, Кулончи маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ғ.С. исмли шахс жиноий шериги 1965 йилда туғилган М.Х. билан олдиндан гуруҳ тарзида жиноий тил бириктириб, Қорақалпоғистон Республикаси, яшовчи С.М.нинг қариндошларини «Enter engineering» компанияси тармоғида мансабдорлик лавозимида ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, С.М. дан ҳар бир қариндоши учун 2.500 АҚШ долларидан, жами 10.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида беришга далолат қилган.

Ушбу пуллардан 90.000.000 сўмни Бухоро шаҳрининг Ғиждувон кўчасидан ўтувчи йўл ёқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан биргаликда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид