10 август куни 23:00 ларда Вобкент туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан Бухоро шаҳридаги савдо марказларидан бирига харид қилиш мақсадида келган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида 2800 АҚШ доллари ҳамда 73 минг сўм пулини йўқотиб қўяди.
Худди шу куни тунги хизматга жалб этилган Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони сафдор ходими Носир Очилов ўзининг хизмат ҳудуди ҳисобланган Амир Темур кўчасида жойлашган “Мега маркет” савдо маркази олдидан ўтаётганда ушбу пулни топиб олади.
Ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашган, синчков ходимнинг саъй ҳаракатлари билан ушбу пулларни тушириб қолдирган фуқаролар тезкор техник ҳамда суриштирув натижасида излаб топилиб, унинг пуллари қайтариб берилди.