Бухоро вилояти Ромитан тумани Янгиобод кўчасида яшовчи 52 ёшли эркак томорқа ерига гиёҳванд ўсимлик экканлиги маълум бўлди.
Туман ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Янгиобод кўчасида яшовчи 52 ёшли эркак томорқа ерига гиёҳванд ўсимлик модаларини экканлиги аниқланди.
Криминалистика бўлими 57 туп “ноёб” ўсимликни каннабис (каноп) эканини тасдиқлади.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.