Бухоро вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Р. фуқаро Р. га Шофиркон тумани «Тезгузар» МФЙ ҳудудида томорқа хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро Н.га танишлари орқали уй-жой қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, унга Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида жойлашган 10 сотих бўш ер майдонини уй-жой қуриш учун унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28, 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.