Бухорода эркак итни ейиш учун ўлдириб, бошини болалар боғчасига ташлаб кетди

 Бухорода эркак итни ейиш учун ўлдириб, бошини болалар боғчасига ташлаб кетди

Бухорода эркак итнинг бошини олиб, болалар боғчасига ташлади. Бу ҳақда «Меҳр ва Оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак итни алдаб, ёнига чақирган ва буталар орасига судраб кириб, бошини олган. Шундан сўнг уни болалар боғчасидаги ариққа ташлаб кетган. Ҳайвоннинг танасини эса уйига олиб борган.

Ҳодиса ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига гувоҳлар маълум қилган. Воқеа жойига етиб келган ходимлар эркакнинг уйидан ҳайвоннинг танаси ҳамда қон излари бўлган пичоқни топган. Шундан кейин эркак полиция бўлимига олиб кетилган.

Суд жараёнида айбланувчи ҳодисани содир этаётган пайтда маст бўлганини айтиб, қилмишидан пушаймонлигини таъкидлаган. Қайд этилишича, ҳуқуқбузар 490 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Манба Bugun.uz

Мавзуга оид