29 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳрида яшовчи Масъулияти чекланган жамият раҳбари, Ромитан тумани ҳокимлиги томонидан интенсив боғ ташкил қилиш мақсадида 10 йил муддатга ижарага берилган 35.0 гектар ер майдонини ўзининг ваколатли танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига, 34.500 АҚШ доллари талаб қилиб, 30.000 АҚШ доллари ва 20.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.