USD10 518.99+0.17%
RUB139.07–0.87%

Бухорода ер ажратиш эвазига фуқародан 2 минг доллар пора олган ҳокимлик масъули қўлга олинди.

Бухоро вилоятининг Олот туманида ер майдони ажратиш эвазига фуқарони 4000 доллар пора беришга ундаган туман ҳокимлиги масъул ходими 2000 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган. Ҳолат ДХХ ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигидаги тадбирда фош этилган, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

Маълум бўлишича, фуқаро Қ.С. туман ҳокимлиги масъул ходими Ж.Ш.га Олот туман марказидан савдо дўкони қуриш учун 4 сотих ер майдони ажратиш бўйича мурожаат қилган. Ж.Ш. эса фуқарога ер майдони ажратиш эвазига 4000 долларни пора тариқасида беришга ундаган.

2020 йилнинг 22 декабрь куни фуқаро тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётгани ҳақида шикоят қилиб, ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Шу куни ариза юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбир ўтказилган ҳамда Олот тумани ҳокими масъул ходими Ж.Ш. фуқаро Қ.С.дан Қоракўл туман ҳокимлиги биноси олдида кимёвий ишлов берилган 2000 долларни олдиндан тўлов сифатида олаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги масаласини ҳал қилиш учун ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.

Мавзуга оид